Тошкент шаҳрида жойлашган 11 та Давлат хизматлари марказлари ходимлари 10 ой давомида ярим ставка ойлик маошга тўлиқ иш режимида фаолият юритгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуллаев: «Тўғри, тўлиқ ставкада эмас. Лекин, ярим ставка дегани у мажбурий эмас, ишлаганига албатта ҳақ тўланган. Қонунга зид равишда меҳнат олиб бормаган», — дея тушунтириш берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг